Вилоят хокими Ф. Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими M. Эшбеков, Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мудири С. Бердиқиличов бошчилигида вилоятимиздаги бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари вакиллари энг чекка ҳудудлардаги аҳоли турмуш-шароитини ўрганиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш, аҳоли бандлиги ва бир қатор масалаларни ўрганиб уларга амалий ёрдам бериш мақсадида Ҳазорасп тумани Тупроққалъа қишлоғида бўлишди.
Аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда мавжуд муаммолар аниқланди. Вақтинча уйида ишсиз ўтирган аёллар учун уларни иш билан таъминлаш мақсадида бўш турган бинолар реконструкция қилиниб тикувчилик ва қандолат махсулотлари ишлаб чиқариш цехларини қисқа муддатда ташкил қилиниши режалаштирилди.
Тупроққалъа аҳли байрамни муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўраётгани бу ердаги ташкил этилган қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркаларида харидларини хурсандчилик билан яхши кайфиятда амалга ошираётганидан кўриниб турибди. Савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, балиқ, гўшт, гуруч, тухум каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўла. Уларнинг нархлари бозорда савдо қиладиган доимий тадбиркорларникидан анча арзон ва ҳамёнбоп. Тупроққалъа аҳли давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдиришди.