DataLife Engine / Ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва Миллий кадрлар заҳирасига киритилган номзодлар олдида турган вазифалар бўйича ўқув-амалий семинар бошланди

Ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва Миллий кадрлар заҳирасига киритилган номзодлар олдида турган вазифалар бўйича ўқув-амалий семинар бошланди


Бугун Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишларида маърузаларида илгари сурилган ҳамда  2025 йил – “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилиши муносабати билан ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ва Миллий кадрлар заҳирасига киритилган номзодлар олдида турган вазифалар бўйича ўқув-амалий семинар бошланди. 

Тўрт кун давом этадиган семинарни ўтказиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унда асосан маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига юклатилган вазифалар, жумладан, “маҳалла еттилиги” фаолиятини янги механизм асосида йўлга қўйиш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, масъул раҳбарлар фаолиятини самарали ва ўзаро ҳамкорликда ташкил этиш билан боғлиқ долзарб масалалар қамраб олинган. 

Семинарнинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев  иштирок этди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


2-12-2024, 11:02
Вернуться назад