DataLife Engine / “Хоразм вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси муҳокама қилинди

“Хоразм вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси муҳокама қилинди


Маълумки, вилоятимизда 2019-2025 йилларга  мўлжалланган “Хоразм вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси амалга ошириляпти. Лойиҳанинг умумий қиймати 74,6 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг 60 млн доллари Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобланади. Лойиҳалаш ишлари  Буюк Британиянинг “Mott Macdonald” компанияси томонидан бажарилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов мазкур лойиҳа раҳбари Адриан Мушатни қабул қилди. Мулоқот  жараёнида лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар кенг муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Вчера, 11:52
Вернуться назад