DataLife Engine / Шовот туманида амалий семинар ўтказилди

Шовот туманида амалий семинар ўтказилди


Шовот туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, ички хўжалик йўлларига шағал аралашмасини ётқизиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган  амалий семинар  ўтказилди. Дастлабки босқичда тумандаги Чиғатой ва Қангли маҳаллаларида 10,3 км ички йўлларни таъмирлаш кўзда тутилган.

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, бу борадаги муҳим вазифалар хусусида тўхталди. Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ва чуқурлаштирилган тиббий кўриклар, энергия тежамкор технологиялар кўргазмаси  ташкил қилинди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

4-11-2024, 16:52
Вернуться назад