
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 4 ноябрдан бошланади. 2-чорак дарс машғулотлари 2024 йил 11 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.