DataLife Engine / Байрамингиз муборак, азиз устозлар!

Байрамингиз муборак, азиз устозлар!


Вилоятимизда  1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирига барча шаҳар ва туманлардан мактабгача ва мактаб таълими, олий ва  ўрта махсус таълим соҳасида меҳнат қилиб келаётган фидойи  устоз ва мураббийлар, соҳа фахрийлари таклиф қилинди. 

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов кейинги йилларда таълим соҳасида эришилган ютуқлар, мамлакатимиз Президентининг Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бугун соҳа вакиллари иштирокида ўтказилган учрашувдаги  маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар хусусида тўхталди, тадбир иштирокчиларини қутлуғ сана билан самимий муборакбод этди. Ёш авлодга таълим-тарбия беришда муносиб ютуқларга эришган бир гуруҳ устозларга  вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда байрам совғалари топширилди. Тадбир вилоят санъат усталари ижросидаги байрам концерти билан давом этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

30-09-2024, 19:56
Вернуться назад