DataLife Engine / Мукофотлар муборак!

Мукофотлар муборак!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирландилар. Жумладан, Хоразм вилоятидан қуйидаги элдошларимиз мукофотланди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан
Матмуратов Ихтиёр Курбонбоевич - Шовот туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Полвонова Юлдузхон Сапарбоевна - Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактабининг математика фани ўқитувчиси

«Соғлом турмуш» медали билан

Аллаберганова Нилуфар Илёсовна - Қўшкўпир туманидаги 4-ихтисослаштирилган мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси

«Шуҳрат» медали билан
Шихназарова Садоқат Умаржан қизи - Хива шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми махсус фан ўқитувчиси

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

27-09-2024, 17:02
Вернуться назад