DataLife Engine / Сайёр қабул

Сайёр қабул


Фуқаролар билан мулоқотда бўлиш уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий эҳтиёжларини ўрганиш,  муаммоларига ижобий ечим топишда  муҳим ўрин тутади. Шу боис  вилоят ҳокими бошчилигида жойларда  юзма-юз мулоқотлар ташкил этилиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Боғот  туманидаги  Ҳуррият маҳалласида  вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг фуқаролар учун  навбатдаги  сайёр қабули бўлиб ўтди. Қабул давомида ҳар бир мурожаат тегишли соҳа мутахассислари иштирокида пухта ўрганилиб, ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатилди, фуқаролар томонидан кўтарилган масалалар  ижобий ечимини топди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

28-09-2024, 16:57
Вернуться назад