Сессияда маҳаллий бюджетнинг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси, вилоятда “Жамоат хавфсизлиги” ҳамда “Ақлли шаҳар” концепцияларини татбиқ этишда “Ўзбектелеком” АКнинг мобил ва симли маълумотларни узатиш тармоқларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида бажариладиган ишлар каби қатор масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди. Депутатлар томонидан қизғин муҳокамалардан кейин кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати