Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Жўрабек Рахимов иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари учун яратилаётган шароитлар хусусида тўхталди. Янги бинолар энергиятежамкор конструкциялардан фойдаланган ҳолда, замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган бўлиб, барча қулайликларга эга. Ҳудудда иш бошлаган мактабгача таълим ташкилотида эса ҳарбий оилаларнинг фарзандлари таълим-тарбия олади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати