DataLife Engine / Халқ билан мулоқот - аҳоли муаммоларига ечим топишда муҳим омил

Халқ билан мулоқот - аҳоли муаммоларига ечим топишда муҳим омил


✅ Халқ билан мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаш мақсадида жойларда ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар мавжуд  иқтисодий-маиший  муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.Натижада кўплаб муаммоли масалалар жойида ҳал этилиб, қонун устуворлиги, ижтимоий адолат тамойиллари ижроси таъминланмоқда.  


✅ Бугун Янгиариқ туманидаги Сардорлар маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.Қабулда фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари, таклифлари соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш  ва маслаҳатлар берилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
10-09-2024, 18:03
Вернуться назад