DataLife Engine / Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида Урганч туманидаги Адолат маҳалласида замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган қурилиш материаллари савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида Урганч туманидаги Адолат маҳалласида замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган қурилиш материаллари савдо мажмуаси фойдаланишга топширилди


Янги савдо мажмуасининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. “Маримбой евро қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан 10 млдр сўм маблағ сарфлаб барпо этилган ушбу мажмуада  сотувчи ва харидорлар учун барча қулайликлар яратилган бўлиб, кенг  ассортиментдаги қурилиш моллари савдога чиқарилган. Яна бир муҳим жиҳати, бу ерда маҳалла ёшлари учун 25 та янги иш ўрни яратилди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

28-08-2024, 19:06
Вернуться назад