DataLife Engine / Давлат мукофотлари топширилди

Давлат мукофотлари топширилди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан  Президентимизнинг тегишли  фармонларига асосан  вилоятимиздан ҳам давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи  фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди.

Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов тақдирланганларни бу юксак эътироф билан самимий қутлаб, давлат мукофотларини ҳурматли Президентимиз номидан ўз эгаларига тантанали равишда топширди. Тадбирда сўзга чиққанлар бундай эътибор ва рағбат учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида  янада ғайрат  ва шижоат билан меҳнат қилишларини билдирдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

29-08-2024, 19:01
Вернуться назад