DataLife Engine / Байрам ярмаркасига марҳамат!

Байрам ярмаркасига марҳамат!


Мустақиллик байрами олдидан Урганч шаҳридаги марказий деҳқон бозори олдида қишлоқ хўжалиги ва озиқ- овқат маҳсулотларининг байрамолди савдо ярмаркаси ташкил қилинди. Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган, маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган озиқ- овқат маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига таклиф этилмоқда. Шунингдек, бу ерда янги ўқув йили олдидан анъанавий мактаб ярмаркаси ташкил қилиниб, кенг ассортиментдаги ўқувчилар формалари, ўқув қуроллари савдога чиқарилган.

 Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов деҳқон бозори савдо расталарини айланиб  маҳсулотларнинг нарх навоси билан қизиқди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда мактаб ярмаркалари фаолияти билан танишди. Ҳар бир туман учун ажратилган савдо павильонларини кўздан кечириб, маҳсулот турларини янада кўпайтириш бўйича топшириқлар берди. Бундай ярмаркалар вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида ташкил этилиб, халқимизнинг байрам дастурхони янада тўкин, файзли бўлишига хизмат қилади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
19-08-2024, 19:42
Вернуться назад