DataLife Engine / Олимпиада совриндорлари тантанали кутиб олинди

Олимпиада совриндорлари тантанали кутиб олинди


"Париж-2024"  Ёзги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 13 та медални қўлга киритиб, дунё мамлакатлари орасида 13 ўринни эгаллади. Вилоятимиз спортчилари дзюдочи Алишер Юсупов ва эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев ҳам бу улкан тарихий ғалабага муносиб ҳисса қўшдилар. 
Бугун давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спорт мухлислари Олимпиада совриндорларини тантана билан кутиб олдилар. Нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов спортчиларни эришган ғалабалари билан қутлаб, уларга самимий миннатдорчилик билдирди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

15-08-2024, 10:58
Вернуться назад