Иқтисодиётнинг ривожланиши, ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятларининг ошиши ҳудудларда тадбиркорлик ташаббусларининг қўллаб- қувватланиши, улар фаолиятидаги муаммоларнинг оқилона ҳал этилишига боғлиқ. Шу мақсадда ҳар ҳафта вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлари ўтказиб келинмоқда.
Урганч шаҳридаги IT - парк биносида ташкил қилинган навбатдаги учрашувда ҳам тадбиркорларнинг мурожаатлари тингланди, уларнинг бизнес фаолиятларини янада ривожлантириш юзасидан таклифлари, муаммолари тегишли соҳа масъулларини жалб қилган ҳолда ўрганилиб, амалий ёрдам бериш чора- тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати