Азиз юртдошлар!
Бугун Хива шаҳридаги Ичонқалъа мажмуасида “Қовун сайли-2024” фестивалининг расмий ёпилиш маросими ўтказилади. Тадбир ўтказиладиган майдонда ўриндиқлар сони чекланганлигини инобатга олиб, жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, кўпчилик элдошларимиз учун фестивалнинг якуний дастурини томоша қилиш имкониятини яратиш мақсадида Урганч ва Хива шаҳарларининг аҳоли гавжум бўлган 8 та жойига катта экранли мониторлар ўрнатилди. Фестиваль тантаналари ушбу мониторлар орқали жонли эфирда тўғридан тўғри олиб кўрсатилади. Бундан ташқари ушбу тадбирни “Ўзбекистон”, “Маҳалла”, “Хоразм”, “ S-IKBOL” телеканаллари орқали бевосита жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.
Фестиваль шодиёналарини томоша қилиш учун мониторлар ўрнатилган ҳудудлар:
Урганч шаҳрида:
✅ -Жалолиддин Мангуберди майдони;
Хива шаҳрида:
✅ - “Ота дарвоза” олди майдони;
✅ -“Локомотив” парки олди майдони;
✅ - Вокзал олди майдони;
✅ -“Кўҳна арк” майдони;
✅ -“Аллея”майдони (Амфитеатр орқаси);
✅ -“Аллея”майдони (Қўй дарвоза олдидан);
✅ - Хоразм Маъмун академияси олди майдони;
Фестиваль ташкилий қўмитаси