Мамлакатимизда ҳар йили августь ойининг иккинчи якшанбасида “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” кенг нишонланади. Вилоятимизда шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, воҳада амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталди ва қурувчиларни касб байрами билан самимий муборакбод этди. Байрам муносабати билан соҳанинг бир гуруҳ фидойи вакилларига вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари топширилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати