DataLife Engine / Расмий муносабат

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Хива шаҳрида ўтказилаётган “Қовун сайли-2024” фестивалига  фуқаролар киритилмаётганлиги хусусидаги чиқишлар юзасидан куйидагиларни маълум қиламиз:
2024 йилнинг 9-11 августь кунлари Ичонқалъа мажмуасида ўтказилаётган  “Қовун сайли” фестивали  барча фуқаролар учун очиқ бўлган маданий тадбир бўлиб, юртдошларимиз кеча ва бугун бемалол кириб кўргазмаларни, санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларни томоша қиляптилар. Фақат фестивалнинг расмий очилиш ва ёпилиш қисмида ўриндиқлар сони чекланганлиги туфайли жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида  чет эллик ва бошқа вилоятлардан келган  меҳмонлар, меҳнат фахрийлари, ишлаб чиқариш илғорлари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатларида турган  фуқароларга таклифномалар тарқатилган. Фестиваль доирасидаги тадбирлар, концерт дастурлари кун бўйи давом этади ва бу пайтда барча бемалол кириб томоша қилиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Фестивални ўтказиш ташкилий қўмитаси

10-08-2024, 10:06
Вернуться назад