DataLife Engine / Ғуломжон Абдуллаев – “Париж -2024” Ёзги Олимпия ўйинлари совриндори!

Ғуломжон Абдуллаев – “Париж -2024” Ёзги Олимпия ўйинлари совриндори!


Хоразмлик эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев Парижда бўлиб ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида  Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги бронза медални қўшиб қўйди!  57 кг вазн тоифасида иштирок этган элдошимиз финал баҳсида рақибидан устун келди ва XXXIII Ёзги Олимпиада ўйинлари совриндорига айланди. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов спортчининг хонадонида бўлиб, Ғуломжоннинг ота-онасини, оила аъзоларини бу улкан ғалаба билан самимий табриклади.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

10-08-2024, 10:01
Вернуться назад