DataLife Engine / Тайинлов

Тайинлов


Ўразбаев Руслан Хажибаевич- халқ депутатлари Гурлан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Р. Ўразбаев 1979 йилда  туғилган, 2000 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи  лавозимида ишлаган.
Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

8-08-2024, 17:45
Вернуться назад