DataLife Engine / Тайинлов

Тайинлов

Матназаров Зафарбек Баҳадирович - халқ депутатлари Янгиариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Янгиариқ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
З. Матназаров 1986 йилда туғилган, маълумоти олий, Тошкент молия институтини тамомлаган. Тайинловга қадар Қўшкўпир тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари  бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Номзод Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар заҳирасидан тавсия этилди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

8-08-2024, 10:53
Вернуться назад