DataLife Engine / Ғалаба муборак, Алишер!

Ғалаба муборак, Алишер!


Бугун юртимиз бўйлаб яна бир хушхабар қанот ёзди! Парижда ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида Хоразм фарзанди Алишер Юсупов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги бронза медалини ёзиб қўйди. Бу қувончли хабардан кейин тажрибали  дзюдочининг Урганч тумани Қумравот маҳалласида жойлашган хонадони  тўйхонага айланиб кетди. Алишернинг маҳалладошлари, яқинлари, дўстлари, мураббийлари хонадон соҳибларини бу улкан ғалаба билан табриклашга ошиқдилар.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов ҳам  Алишернинг ота- онасини чин дилдан қутлаб, Ватанимиз байроғини баланд кўтарадиган шундай муносиб фарзанд тарбиялаб вояга етказганликлари учун самимий миннатдорчилик билдирди. Ғалаба муборак юртдошлар, спортчиларимизнинг Олимпиададаги зафарли юришлари бардавом бўлсин!

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

2-08-2024, 17:37
Вернуться назад