Ушбу туман 5-тоифага киритилганлиги сабабли тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимига асосан шу ҳудудда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларига, юридик ва жисмоний шахсларга солиқ имтиёзлари, субсидия ва кредитлар бўйича компенсациялар бериш кўзда тутилган. Мазкур чора-тадбирлар туманда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бир қаторда янги лойиҳаларни амалга ошириш, сармоя киритиш ва экспорт фаолиятини кенгайтиришда ҳали ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар ҳам мавжуд. Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг ана шундай муаммоли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди ва амалий ёрдам кўрсатилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати