Туманда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизлар сони 52650 нафар бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, ўз қизиқишларига қараб замонавий касбларга ўқитиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган 65 нафар ёшлар замонавий касбларга ўқитилди, 43 нафарига асбоб-ускуналар хариди учун субсидия ажратилди, 128 нафар талабаларнинг шартнома тўловлари ўтказиб берилди. Шунингдек, 113 нафар ёшларнинг бошқа турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал қилинди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшларнинг IT соҳаси, имтиёзли кредит ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби қатор масалалар юзасидан таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларга амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати