DataLife Engine / Хонқа туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Хонқа туманида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди


Хонқаликлар азалдан ишнинг кўзини биладиган тадбиркор, ишбилармон эл. Туманда ишлаб чиқаришнинг мебелсозлик, аёллар ва эркаклар учун тайёр кийим-кечаклар тикиш, озиқ-овқат саноати кенг ривожланган. Янги ташкил қилинган кичик саноат зоналарида яратилган имкониятлар туфайли ишлаб чиқарувчилар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда туманда 1805 та тадбиркорлик субъектлари   мавжуд бўлиб,  шундан 233 таси жорий йилда янгидан ташкил қилинган. Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларнинг бизнес фаолиятларини янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мурожаатлари тингланиб, бу юзадан зарур чора-тадбирлар белгиланди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

26-07-2024, 17:10
Вернуться назад