Бугун вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Янгибозор туманида жойлашган “Келажак эгалари” номли вилоят иқтидорли болалар оромгоҳига пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир давомида ОАВ вакиллари оромгоҳда болажонларни соғломлаштириш, мириқиб дам олиб, ҳордиқ чиқаришлари учун яратилган шароитлар, беш ташаббус доирасида ташкил қилинган тўгараклар фаолияти билан танишдилар. Оромгоҳ ҳар навбатда 70 нафар дам олувчиларни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, ҳозиргача 4 навбатда 280 нафар иқтидорли ўқувчилар ушбу сўлим масканда мароқли ҳордиқ чиқардилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати