DataLife Engine / Очиқ мулоқот

Очиқ мулоқот

Вилоятимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, реал даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш муҳим устувор вазифа сифатида белгилаб олинган. Шу мақсадда тадбиркорликка кенг йўл берилиб,ишбилармонлар учун қулай шарт- шароитлар яратилмоқда. Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг Ҳазорасп туманида тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида ҳам соҳа вакилларининг мурожаатлари тингланди, фаолиятларида учраётган муаммолар тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди. Учрашувда азалдан  йирик савдогарлари, салоҳиятли тадбиркорлари билан ном қозонган туманда янги замонавий лойиҳаларни амалга ошириш, ҳудуднинг фойдаланилмаётган иқтисодий имкониятларини ишга солиш бўйича қатор таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


10-07-2024, 21:33
Вернуться назад