DataLife Engine / “Уйчи тумани тажрибаси” асосида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

“Уйчи тумани тажрибаси” асосида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди


Янгибозор туманида “Уйчи тумани тажрибаси” асосида туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, миграция ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича  кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
Янгибозор туманида ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов туманда ушбу йўналишларда амалга оширилган ишларни таҳлил қилди, бу юзадан масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида  бир гуруҳ фуқароларга мурожаатлари асосида мотокультиватор ва тикув машиналари топширилди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

1-07-2024, 11:54
Вернуться назад