DataLife Engine / "30 июнь - Ёшлар куни"

"30 июнь - Ёшлар куни"




2017 йилдан буён 30 - июнь санаси Ўзбекистонда "Ёшлар куни" сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан Урганч шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди майдонида байрам тадбири ўтказилди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов муҳтарам Президентимизнинг мамлакатимиз ёшларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг байрам арафасида мамлакатимиз Президентининг Фармони билан " Мард ўғлон" давлат мукофоти ва " Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланган вилоятимиз ёшларига эҳтиром кўрсатилди, шунингдек,  илм- фан, спорт, санъат ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ фаол йигит- қизларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.  Байрам шодиёнаси эстрада хонандалари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
30-06-2024, 11:47
Вернуться назад