DataLife Engine / Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида ангиография хизмати йўлга қўйилди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Хоразм филиалида ангиография хизмати йўлга қўйилди


 Бунинг учун филиалга АҚШнинг “General  Electronics”  компаниясида ишлаб чиқарилган “ Optima” русумли ангиография ускунаси  ўрнатилди. Эндиликда йилига 1000 нафарга яқин беморга коронар ангиография ва коронар периферик артерияларни стендлаш амалиётлари ўтказилади ҳамда бунинг учун зарур барча сарф-харажатлар давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Тиббиёт муассасасида шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди. Шунингдек, филиалда ўтган йил охирида “Ташаббусли бюджет” маблағи ҳисобига ташкил қилинган, 30 ўринли эрта реабилитация бўлими даволанувчилар учун яна  бир қўшимча қулайлик бўлди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

29-06-2024, 11:44
Вернуться назад