DataLife Engine / “Wolkswagen Caddy” русумли замонавий тез тиббий ёрдам машиналари топширилди

“Wolkswagen Caddy” русумли замонавий тез тиббий ёрдам машиналари топширилди


Тез ёрдам машинасининг чақирув манзилига кечикмай бориши беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш, зарур ҳолларда тиббий кўрсатмага мувофиқ шифохонага зудлик билан етказиш орқали унинг ҳаётини сақлаб қолишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Шу мақсадда Хоразм вилоятида тез тиббий ёрдам тизимида мавжуд автотранспорт воситаларини 2022-2025 йилларда босқичма-босқич янгилаш кўзда тутилган. Қутлуғ айём арафасида 15 та “Wolkswagen Caddy” русумли замонавий тез тиббий ёрдам машиналари Республика тез тиббий ёрдам марказининг Хоразм филиалига топширилди.
Энг сўнгги ва замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бу автотранспорт воситалари халқаро талабларга тўла мос келиб, унинг ички қисми бемор ва тиббий ходимларга қулай жойлашиш имконини беради. Шунингдек, улар шаҳар ичида ҳаракатланиш бўйича юқори техник кўрсаткичларга эга бўлиб, ўтувчанлиги, ишончлилиги ҳамда тежамкорлиги билан ажралиб туради. Энг муҳими, бу автомобилларда ҳаракатни тўхтатмай туриб ҳам беморга зарур тиббий ёрдамни кўрсатиш мумкин.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

17-06-2024, 17:42
Вернуться назад