Халқ билан мулоқотда бўлиш, фуқароларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаш мақсадида жойларда ўтказиб келинаётган сайёр қабуллар мавжуд иқтисодий-маиший муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.Натижада кўплаб муаммоли масалалар жойида ҳал этилиб, қонун устуворлиги, ижтимоий адолат тамойиллари ижроси таъминланмоқда. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг навбатдаги сайёр қабули Тупроққалъа туманидаги Ёшлик маҳалласида бўлиб ўтди. Қабулда фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари, таклифлари соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилиб, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгиланди. Шунингдек, мулоқот давомида кўплаб фуқароларга уларни қизиқтираётган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати