DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгибозор туманидаги Боғолон, Олтинкўл, Янгиёп маҳаллалари ва уларга ёндош ҳудудлардан келган ёшлар билан учрашувлар ўтказди

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгибозор туманидаги Боғолон, Олтинкўл, Янгиёп маҳаллалари ва уларга ёндош ҳудудлардан келган ёшлар билан учрашувлар ўтказди


Янгибозор туманида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 25 043 нафар бўлиб,  уларнинг   бандлигини  таъминлаш,  ўз қизиқишларига қараб замонавий касбларга ўқитиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. 
Бугун вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгибозор  туманидаги Боғолон, Олтинкўл, Янгиёп маҳаллалари ва уларга  ёндош ҳудудлардан  келган  ёшлар билан  учрашувлар ўтказди. Очиқ ва самимий тарзда кечган мулоқотларда  ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб,   субсидия ва  имтиёзли кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш  масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди. 

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

14-06-2024, 17:32
Вернуться назад