DataLife Engine / Янгибозор туманида “Уйчи тумани тажрибаси” асосида кенг кўламли амалий ишлар бошлаб юборилди

Янгибозор туманида “Уйчи тумани тажрибаси” асосида кенг кўламли амалий ишлар бошлаб юборилди


Янгибозор туманида “Уйчи тумани тажрибаси” асосида туманни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, миграция ва камбағалликни кескин қисқартириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда томорқадан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича  кенг кўламли амалий ишлар бошлаб юборилди. Айни кунларда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов туманнинг барча маҳаллалари ёшлари билан учрашиб, очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Бугун  тумандаги Халқобод, Ҳамид Олимжон ва Паҳлавон Маҳмуд номли маҳаллаларда бўлиб ўтган учрашувларда ёшларнинг таълим олиш, касб-ҳунар  эгаллаш,  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлигини таъминлаш бўйича таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди, амалий ёрдам бериш чора-тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

13-06-2024, 17:28
Вернуться назад