Тиббиёт муассасаси ҳудудининг тозалиги, яшил майдонлар, гулзорларнинг кўп бўлиши беморларнинг очиқ ҳавода сайр қилиши орқали саломатлигини мустаҳкамлаш, тезроқ соғайишларида муҳим омил ҳисобланади. Шу боис вилоятдаги барча тиббиёт муассасалари раҳбарларига шифо масканларини обод ва кўркам манзилларга айлантириш, даволанувчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш борасида тегишли тавсиялар берилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати