Сессия кун тартибига “Ўзбекистон – 2030” стратегиясинининг “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг 2024 йилнинг биринчи чораги якуни бўйича вилоятдаги ижроси, 2024-йилда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлан ва қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Йўл харита”ни тасдиқлаш ва бошқа қатор шу куннинг муҳим масалалари киритилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан кейин тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати