Сессия кун тартибига Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг 2023 йил давомида вилоятдаги ижроси, аҳолига қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, вилоятда 2023-йил йил давомида мактабгача ва мактаб таълими тизими фаолияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-майдаги ПҚ-5117-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентабрдаги 562-сонли ва 2021 йил 19 майдаги 312-сонли қарорларида белгиланган вазифалари юзасидан хорижий тилларни ўқитиш бўйича амалга оширилган ишлар ва бошқа қатор шу куннинг муҳим масалалари киритилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан кейин тегишли қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати