Бугун халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг етмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Жўрабек Рахимов бошқариб борди. Сессия кун тартибига вилоят секторлари раҳбарларининг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари, шунингдек,“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида 2023 йил давомида амалга оширган ишлар юзасидан ҳисоботлари, “Ўзбекистон – 2030 ” стратегиясининг ижроси ҳамда шу куннинг бошқа долзарб масалалари киритилди. Кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилиб, депутатларнинг қизғин муҳокамаларидан кейин тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, сессиядан сўнг вилоят ҳокими иштирокида "Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2023 якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар " мавзусида матбуот анжумани ташкил қилиниб, 2023 йилда амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати