DataLife Engine / Урганч шаҳрида Маъмун университетининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Урганч шаҳрида Маъмун университетининг янги биноси фойдаланишга топширилди


Шу муносабат профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, вилоятимизда ёшларнинг олий таълим олишлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди. Вилоятда нодавлат олий таълим муассасалари сони ортиши натижасида 2023 йилида мактаб битирувчиларининг 50 фоиздан ортиқ қисми олий таълимга қамраб олинганини қайд этди. 
Маълумот учун, айни кунда Маъмун университетида 8000 нафардан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Янги ўқув биноси 1000 ўринга мўлжалланган бўлиб, талабалар учун барча қулайликлар яратилган, жумладан, “Яшил кутубхона”, “Жадидлар боғи”, “Экопарк” каби яшил майдонлар ташкил қилинган.  

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
30-05-2024, 19:00
Вернуться назад