Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, мактабгача таълим ташкилотларида "Илк қадам" дастурини тугатиб, мактаб остонасига йўл олаётган болажонларни, уларнинг ота- оналари ва тарбиячиларини самимий қутлади. Байрам дастурида тарбияланувчилар боғчада мусиқа, жисмоний тарбия, хорижий тилларни ўрганиш, тасвирий санъат бўйича эгаллаган кўникмаларини бадиий чиқишлар орқали намойиш этдилар.
Маълумот учун, бугунги кунда вилоятимизда фаолият юритаётган 2064 та мактабгача таълим ташкилотларида 129 минг нафар ўғил- қизлар тарбияланмоқда. Шундан 37 минг нафари "Илк қадам" дастурини муваффақиятли якунлади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати