DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди


Ушбу марказда иш билан банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, хорижий тилларни ва IT-технологияларни ўргатиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали иш билан таъминлаш  кўзда тутилган.  Мономарказда  24 та турдаги касбларга ўқитилади. Тингловчиларни асосий қисми “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқаролардир. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида мономарказда касб-ҳунар эгаллаб тегишли сертификатга бўлган тингловчиларнинг  700  нафарга яқини  ўзлари эгаллаган касблар бўйича ишга жойлашдилар. Ҳозирги кунда 600 нафарга яқин тингловчилар ўқишни давом қилдирмоқдалар.
Вилоят ҳокими марказ фаолиятини янада такомиллаштириш, ишсиз аёлларни  ўқув курсларига кенгроқ жалб қилиб касб-ҳунар ўргатиш, имтиёзли кредитлаш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш бўйича топшириқлар берди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

4-06-2024, 18:03
Вернуться назад