DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги базальт толали плиталар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги базальт толали плиталар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди


Лойиҳа қиймати  41млн  евро бўлган ушбу корхонада  йилига 30 минг тонна базальт минерал плиталари ишлаб чиқарилади. Корхонада  300 нафар ходим иш билан таъминланиб, йилига 10 млн АҚШ доллари   ҳажмидаги маҳсулот экспортга йўналтирилади. Базальт толали плиталар бино ичида мўътадил ҳароратни ҳосил қилиши, ташқи таъсирларга ва ёнғинга чидамлилиги, экологик тозалиги каби қатор афзалликларга эга. Муҳими маҳсулотга ички ва ташқи бозорда талаб катта.   Вилоят ҳокими, шунингдек, Урганч касб-ҳунар таълими маркази ва газабетон ишлаб чиқариш лойиҳаси қурилишини бориб кўрди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
5-06-2024, 17:59
Вернуться назад