DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгибозор туманидаги "Келажак эгалари", "Паҳлавон" номли болалар оромгоҳлари, 5-сон мактабгача таълим ташкилоти, туман истироҳат боғи ва деҳқон бозорини бориб кўрди

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгибозор туманидаги "Келажак эгалари", "Паҳлавон" номли болалар оромгоҳлари, 5-сон мактабгача таълим ташкилоти, туман истироҳат боғи ва деҳқон бозорини бориб кўрди

Бўзқалъа қишлоғининг сўлим масканида жойлашган  "Келажак эгалари" оромгоҳи вилоят ҳокимлигининг бевосита ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, унда вилоятимизнинг барча ҳудудларидан келган иқтидорли ўқувчилар дам олиб, ҳордиқ чиқарадилар. "Паҳлавон" оромгоҳида эса 105 нафар ўғил-қизлар, жумладан, Қорақалпоғистоннинг Шуманай туманидан келган 26 нафар ўқувчилар соғломлаштирилиб, ёзги таътилни мароқли ўтказмоқдалар. Вилоят ҳокими оромгоҳда дам олувчилар учун китобхонлик кечалари, турли танловлар, маданий тадбирлар ва спорт мусобақаларини уюштириш, кунлик таомномани янада бойитиш юзасидан топшириқлар берди.  Аҳолининг мароқли дам олиб, ҳордиқ чиқариши учун етарли шароит яратиш мақсадида туман марказидаги истироҳат боғида  кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа бўйича 65 нафар тадбиркорлар томонидан янги хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил қилинади, қўшимча аттракционлар ўрнатилади. Туман бозори бугунги кун талабларига жавоб бера олмаслиги натижасида аҳоли қўшни Гурлан, Шовот туманлари ва Урганч шаҳри бозорларига бориб савдо-сотиқ қилади. Шу боис туманда замонавий лойиҳа асосида янги бозор қуриш бўйича таклифлар билдирилди.Вилоят ҳокими бу йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, аҳоли учун қулайликлар яратиш бўйича бир қатор топшириқлар берди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
6-06-2024, 17:56
Вернуться назад