ЮНЕСКОнинг Мўғулистон давлатида бўлиб ўтаётган Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича “Жаҳон хотираси” қўмитасининг 10-ялпи мажлисида ушбу қарор бир овоздан қабул қилинди. Худойберган Девонов ижодига мансуб фотосуратлар тўпламининг “Жаҳон хотираси” рўйхатига киритилганлигини тасдиқловчи махсус сертификат “Ўзархив” агентлиги раҳбариятига топширилди. Маълумот учун, ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” рўйхатига ўта ноёб ҳужжатли меросга эга бўлган архив материаллари киритилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати