DataLife Engine / 9 май – Хотира ва қадрлаш куни

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Урганч шаҳридаги Хотира майдонида 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов,  давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, ҳарбийлар  оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар  қўйдилар. Тадбир иштирокчилари жанг майдонларида қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган ота-боболаримизнинг букилмас иродаси, жасорати ва матонатини ёд этиб, ҳурмат бажо келтирдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати










9-05-2024, 19:07
Вернуться назад