DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч давлат университетида вилоятда фаолият кўрсатаётган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари раҳбарлари, профессор- ўқитувчилари билан учрашди

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч давлат университетида вилоятда фаолият кўрсатаётган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари раҳбарлари, профессор- ўқитувчилари билан учрашди

Бугунги кунда вилоятимиздаги 8 та олий таълим муассасасида 55 минг нафардан зиёд, жумладан, хорижий давлатлардан келган 3 минг нафардан ортиқ талаба ёшлар таҳсил олмоқда. Кейинги йилларда олий ўқув юртларида 7 та янги факультет, 19 та кафедра, 39 та таълим йўналишлари ташкил қилинди, моддий- техник базаси мустаҳкамланди. Вилоят раҳбари йиғилишда асосий эътиборни олий ва профессионал ўрта таълим соҳасидаги мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимларига қаратди. Жумладан, хорижий тиллар бўйича сертификатлар олиш, ўқув лаборатория хоналарини ташкил қилиш, талабалар ётоқхоналари қурилиши, ўрта махсус ўқув юртларида дуал таълим тизимини жорий қилиш ва бошқа долзарб масалалар кенг муҳокама қилиниб, камчиликларни бартараф этиш чора- тадбирлари белгиланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 



7-05-2024, 18:58
Вернуться назад