DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Эрон Ислом Республикасининг саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Мусавий Саййид Муҳаммадни қабул қилди.

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Эрон Ислом Республикасининг саноат, конлар ва савдо вазири ўринбосари Мусавий Саййид Муҳаммадни қабул қилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида савдо- иқтисодий, маданий, илм- фан ва бошқа соҳаларга оид 50 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланган бўлиб, ўзаро ҳамкорлик алоқалари йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Вилоят ҳокими вазир ўринбосарига Хоразмнинг иқтисодий  салоҳияти, инвесторлар учун яратилган ҳуқуқий кафолатлар ва имтиёзлар ҳақида сўзлаб берди. Мулоқот чоғида кимё, қурилиш материаллари ва  ишлаб чиқаришнинг бошқа соҳаларига  эронлик сармоядорлар маблағларини жалб қилиш  имкониятлари муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 


6-05-2024, 18:55
Вернуться назад