DataLife Engine / Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида вилоятда фаолият юритаётган спорт федерациялари раҳбарлари билан учрашди

Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Урганч шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида вилоятда фаолият юритаётган спорт федерациялари раҳбарлари билан учрашди

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бугунги  кунда вилоятимизда 24 та спорт таълим муассасаларида ёшлар 43 та спорт турлари билан шуғулланиб келмоқдалар. 2023 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафига олимпия спорт турлари бўйича вилоятимиздан 428 нафар спортчи киритилган бўлса, бу йил 476 нафар спортчимиз  шундай шарафга эга бўлди. 2024 йилнинг 15 апрель ҳолатига вилоятимиз спортчилари томонидан  жаҳон чемпионатларида 18 та, Осиё чемпионатларида 19 та, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида 411 та олтин, кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилди. Аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш мақсадида жорий йилда ўтказиладиган спорт мусобақалари сони янада оширилди. Мулоқот чоғида спорт федерациялари фаолиятини давр талаби асосида ташкил этиш, ёшларни спортга қизиқишини ошириш, халқаро мусобақаларда вилоятимиз вакилларининг муносиб иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати 


4-05-2024, 16:37
Вернуться назад