Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Янгибозор туманидаги "Паҳлавон" ва ўтган йил вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил қилинган "Келажак эгалари" иқтидорли ўқувчилар оромгоҳларида бўлиб, мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишди. Вилоят раҳбари ёзги таътил даврида ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, оромгоҳлар фаолиятини намунали ташкил этиш, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини соғломлаштириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати






